1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарига таъзия йўллади

Покистонда кучли ёмғир ва ер кўчкилари оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарига таъзия йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистонда юз берган кучли ёмғирлар ва ер кўчкилари оқибатида ҳалок бўлганлар ҳамда жабрланганлар учун чуқур таъзия изҳор қилди. Президент Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган, жабрланганлар тезда соғайишини тилади.

 

Офат натижасида энг катта талафотлар Хайбер Паҳтунхва ҳудудида қайд этилди: 74 та уй вайрон бўлди, қутқарув ишлари давом этмоқда. Шу жумладан, қутқарув чоғида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраб, бортдаги 5 нафар экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмди. Покистон метеорология хизмати ҳудудда ёмғирлар 21 августгача давом этишини маълум қилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика