Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат етакчилари амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишган.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

 

Бугун, 4 май куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Қайд этишича, давлат етакчилари муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, икки мамлакатнинг биродар халқларига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик ва равнақ тилаган.

 

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Олий даражадаги музокаралар якунида қабул қилинган битимлар ва эришилган келишувларнинг амалга оширилиши батафсил муҳокама қилинган.

 

Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳалари ва бошқа йўналишларда устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Давлат раҳбарлари ҳудудлар ўртасидаги мулоқотларни фаоллаштириш ва маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган.

 

Ўзаро лойиҳалар ва кўп қиррали ҳамкорлик дастурларини амалга оширишни жадаллаштириш учун икки мамлакат ҳукуматлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш ва мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани қайд этилган.

 

Бундан ташқари, минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилган, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилган.

 

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек ишонч ва дўстлик руҳида ўтган.

 

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"