Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этди

Бу ерда табиий газ 3 баробар юқори қийматли тайёр маҳсулотларга айлантирилади.

Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этди

 

 

Бугун, 25 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросими бўлди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

 

- Бугун, Янги йил арафасида ушбу қутлуғ воҳада мамлакатимиз саноатида яна бир ёрқин саҳифа очаётган тарихий воқеага гувоҳ бўлиш барчамизга чексиз қувонч бағишлайди. Бундай улкан мажмуанинг қурилиши кейинги йилларда саноат ривожини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга ошираётган сиёсатимиз натижаси, десак, тўғри бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

 

Ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир. Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

 

Ушбу маҳсулотлар ҳисобига, йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади.

 

Президентимиз бугунги кунда бутун дунё “яшил иқтисодиёт”га ўтаётгани, савдо-сотиқда шу борада талаблар қўяётганини қайд этди. “Uzbekistan GTL” маҳсулотлари эса жаҳондаги энг юқори экологик талаблар ва стандартларга тўлиқ жавоб беради. Бу ерда тайёрланадиган синтетик ёқилғи анъанавий ёқилғиларга нисбатан 40 фоиз кам чиқинди ва зарарли газ ҳосил қилади. Бунинг ҳисобидан, йилига 13 минг 500 тонна зарарли газларнинг ҳавога тарқалишига йўл қўйилмайди.

 

Маросим доирасида яна бир корхона - Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини 3 баробарга кенгайтириш бўйича лойиҳа қурилишига ҳам старт берилди.

 

Бу лойиҳанинг қиймати 1 миллиард 800 миллион доллар бўлиб, Uzbekistan GTL заводи ёнида қурилади. Унда 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш ҳисобига йилига 280 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен тайёрланади. Яна мингга яқин иш ўрни очилади.

 

Шу тариқа, Шўртанда юртимиздаги биринчи йирик газ-кимё кластерига асос солинади. Бу кластерда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳозирги 290 миллион доллардан 2025 йилда 1,8 миллиард долларга етказилади. Яъни, 6 баробарга ошади.

 

Ушбу кластер тизимидаги корхоналар 1 долларлик хом ашёдан 10 долларлик юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар яратади.

 

Икки янги мажмуа нафақат ўзининг маҳсулоти орқали, балки бошқа саноат соҳаларида 100 миллион долларлик бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун бозор шакллантиради.

 

Давлатимиз раҳбари янги корхона қурилишига тамал тоши қўйди.

 

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафарини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

 

custom img

Инвесторлар ва йирик кластерларга 40 га яқин стартап лойиҳаси тақдим қилинди

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Demo Day” тадбири ўтказилди.

custom img

Тошкентда 1,2 километрлик BRT йўлаги фойдаланишга топширилди

Шаҳрисабз кўчасидаги BRT лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида янги автобус бекатлари ва алоҳида ҳаракат йўлаги ташкил этилиб, йўл инфратузилмаси тўлиқ қайта қурилди.

custom img

Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди

Унинг ўрнига Мухсинхўжа Абдураҳмонов агентлик директори этиб тайинланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ сенатори билан стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентнинг тўрт туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

custom img

Мусулмон Юнусовнинг мурожаати ўрганилди

Сергели туманлараро ТИЕК ва Инсон марказининг масъул раҳбар ҳамда ходимларига ишдан бўшатишгача бўлган кескин чоралар кўрилди.

custom img

Глинка кўчасида асфальт ўпирилди

Ҳодиса сабаблари ўрганилиб, унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон муфтийси “Фатво соҳасидаги улкан ютуқлари учун” халқаро мукофоти билан тақдирланди

Тақдирлаш маросими Қоҳирада ўтган халқаро конференция очилишида бўлиб ўтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"