Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи якунланди

Президентни Гуандун музофотининг расмий шахслари кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи якунланди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига самарали учрашувлар ва эришилган келишувларга бой бўлган давлат ташрифи ўз якунига етди.

 

Давлат раҳбари 24 январь куни Пекин шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди. Сўнг етакчилар Қўшма баёнот қабул қилдилар, икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

 

Ташрифнинг биринчи кунида ушбу мамлакат Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян ва Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, CNPC ва CITIC корпорациялари, Хитой Экспорт-импорт банки раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.

 

Давлат ташрифининг иккинчи куни Хитойнинг инновациялар пойтахти – Шэньчжэнь шаҳрида ишбилармонлик тадбирлари байроғи остида ўтди. Ўзбекистон Президенти Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Куньмин билан ҳудудлараро алоқаларни муҳокама қилди.

 

Мамлакат етакчиси Хитой йирик бизнесининг 600 дан зиёд вакилларини йиғган қўшма Инвестиция форумида иштирок этди ҳамда Ипак йўли фонди, “SANY” ва “CSG” компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

 

Глобал электомобиллар бозори пешқадами – “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюриб, давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни биргаликда ишлаб чиқаришга старт берди.

 

Шу билан Хитойга давлат ташрифи дастуридаги тадбирлар якунланди.

 

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуандун музофотининг расмий шахслари кузатиб қўйди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

 

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.