1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шерзод Асадов БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди

Мулоқотда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар алоҳида таъкидланган.

Шерзод Асадов БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди

Кеча, 19 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг билан учрашди.

 

“Мулоқотда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар алоҳида таъкидланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизнинг халқаро нуфузи сезиларли даражада ошгани, оммавий ахборот воситалари эркинлиги, очиқлик ва ахборотдан фойдаланиш соҳасида катта ютуқларга эришилгани қайд этилди.

 

Учрашувда БМТ доирасидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, ёлғон ахборот тарқалишига қарши курашиш ва ёшларни глобал ташаббусларга жалб этишга қаратилган муҳим лойиҳалар ва кампаниялар муҳокама қилинди. Шунингдек, стратегик коммуникациялар, медиа билан ҳамкорлик ва журналистлар учун таълим дастурларини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Мамлакатимиз олий таълим муассасалари — Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини UN Academic Impact дастурига киритиш муҳим аҳамият касб этиши, бу талабалар ва тадқиқотчиларга таълим ва илмий изланишлар бўйича глобал ташаббусларда иштирок этиш учун қўшимча имкониятлар яратиши таъкидланди.

 

Шунингдек, ёлғон ахборотга қарши курашиш, ёш журналистларни тайёрлаш ва БМТнинг халқаро стажировкаларида иштирокини таъминлаш борасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

 

Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва БМТ Глобал коммуникациялар департаменти вакилларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш юзасидан келишувга эришилди”, деб ёзди Асадов ўз саҳифасида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика