Жаҳон

Шимолий Корея Хитой билан чегарада темирйўл станцияси қурмоқда — FT

КХДР Пекин билан савдони тиклаши мумкин.

Шимолий Корея Хитой билан чегарада темирйўл станцияси қурмоқда — FT

 

КХДР чегара яқинида жойлашган авиабазани темирйўл контейнерлари қабул қиладиган объектга айлантирмоқда. Бу ҳақда Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) маълумотларига таяниб, Financial Times нашри хабар берди.

 

Шимолий Корея коронавирус инфекцияси тарқалишни бошлангач, барча чегараларни ва денгиз портларини ёпиб қўйган. Мамлакат ҳатто гуманитар ёрдам қабул қилишни тўхтатган.

 

"Шимолий Корея чегарадаги авиабазани контейнерларни дезинфекция қилувчи объектга айлантирмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу Хитой билан савдонинг тикланишига олиб келади. Бу эса, АҚШнинг иқтисодий босим орқали Пхеньянни ядро музокаралари столига қайтариш ҳақидаги умидларини пучга чиқаради", — дейилади хабарда.

 

CSIS қўлида бўлган сунъий йўлдош тасвирлари орқали Хитой билан чегара яқинида жойлашган Ийджу ҳудудида қурилиш кетаётганганини кўриш мумкин. Қайд этилишича, март ойида КХДРда импорт товарларини дезинфекция қилиш тўғрисида қонун қабул қилганидан кейин ушбу объектлар қурилиши бошланган.

 

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) вакили Виктор Чанинг фикрича, Пхеньян ўз ҳудудига коронавирус кириб келишидан қўрқади. Аммо юқоридаги объектнинг қурилиши КХДР нинг маълум даражада бўлса-да, савдонинг тикланишини истагида эканини кўрсатади, сабаби "улар ортиқ ёпиқ бўлиб қола олмайди".

 

Аввалроқ Шимолий Корея қора оққуш гўшти ёрдамида очликка қарши курашмоқчи эканлиги ҳамда Ким Чен Ин 20 килограммга озганлиги тўғрисида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"