Жаҳон

Шимолий Кореяга қарши санкцияларни юмшатиш таклиф қилинди

Ушбу таклиф БМТнинг юқори мартабали амалдори томонидан берилган.

Шимолий Кореяга қарши санкцияларни юмшатиш таклиф қилинди

 

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет КХДРга қарши санкцияларни юмшатишга чақирди. Бу ҳақда у Женевадаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши 50 сессиясида маълум қилган.

 

“Мен ҳамон COVID-19 тарқалишининг КХДРдаги инсон ҳуқуқларига таъсиридан хавотирдаман. Бирон-бир вакцинация жараёнисиз, чекланган соғлиқни сақлаш инфратузилмаси ҳамда озиқ-овқат билан беқарор вазият фонида бу аҳолининг ўта қашшоқ қатламларига жиддий дахл қилиши мумкин”, — деган Олий комиссар.

 

Шунинг учун Бачелет халқаро ҳамжамиятдан Пхеньянга қарши санкцияларни юмшатишни сўраган. Унинг фикрича, бу зудлик билан гуманитар ёрдам бериш имкониятини тақдим этади.

 

Маълумот ўрнида: 12 май куни Шимолий Кореяда пандемия бошланганидан буён илк бор коронавирус ҳолатлари қайд этилгани расман тан олинди. Шундан кейин касаллик мамлакатда шиддат билан тарқалди. Хусусан, ҳозирда 4.39 миллион киши  COVID-19 билан касалланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Шимолий Кореяга қарши санкцияларни юмшатиш таклиф қилинди | Zamon.uz