1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда пул ечиб олдими?

Ижтимоий тармоқда тарқалган бу ҳолатни расмийлар техник носозлик билан изоҳламоқда.

Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда пул ечиб олдими?

Ижтимоий тармоқда Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда пул ечиб олингани айтилган хабарлар тарқалганди. Қўмита ҳолатга расмий изоҳ берди.

 

Қайд этилишича, my3.soliq.uz тизимдаги техник носозлик сабабли солиштирма далолатнома бўйича вақтинча нотўғри маълумотлар (солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ ечиб олиниши каби) акс этган.

 

“Вазият назоратга олинган. Ҳозирда мутахассислар мазкур муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Носозликлар бартараф этилгач, барча маълумотлар тикланади, нотўғри ечилган маблағлар қайтарилади”, дейидари расмий муносабатда.

 

Қўшимча қилинишича, пулни қайтариш учун ёзма мурожаат тақдим этиш талаб этилмайди, маблағлар автоматик тарзда қайтарилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика