1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент аэропортида олтинларни жинсий аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган икки аёл ушланди

Ҳиндистонга учаётган аёллар танасидан 680 млн сўмлик тилла қуймалари топилган.

Тошкент аэропортида олтинларни жинсий аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган икки аёл ушланди

Тошкент Халқаро Аэропортида Ҳиндистонга учмоқчи бўлган икки аёл йирик миқдордаги тилла қуймаларини яширинча олиб ўтишга урингани аниқланди. Божхона ходимлари уларни “Toshkent-AERO” ихтисослаштирилган божхона комплекси ва чегара божхона пости ҳамкорлигида кузатув остига олиб, “CIP” учиш залида тўхтатиб кўрикдан ўтказди.

 

Шахсий кўрик давомида аёлларнинг жинсий аъзоларига яширилган олтин қуймалари топилди. Улардан бирида қиймати 490 миллион сўмга тенг 367 грамм олтин, иккинчисида эса тахминан 190 миллион сўмлик 140 грамм олтин борлиги маълум бўлди.

 

Жами 680 миллион сўмлик олтин қуймалари аниқланган мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика