Ўзбекистон

Стратегик ривожланиш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди.

Стратегик ривожланиш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

 

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Агентлик кенгаши;
  • Агентликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
  • Агентлик ҳузурида Стратегик ташаббуслар акселератори ташкил этилади.

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш;
  • мамлакатда инвестиция муҳитини ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, ҳудудлар ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини шакллантириш ва доимий юритиш, шу асосда давлат органларининг инвестиция муҳитини яхшилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
  • Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши котибияти, шунингдек Президентнинг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг лойиҳа офиси ишини ташкил этиш;
  • инвесторларни ахборот билан қўллаб-қувватлаш, йирик стратегик муҳим ва юқори самарадор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ташаббуси билан чиқиш, шунингдек уларни янада қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;
  • ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва экспорт салоҳиятини янада ошириш стратегияси ва сиёсатини белгилаш, эркин иқтисодий зоналардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар.

Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • Давлат бюджети, жамғарма маблағлари;
  • Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
  • вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Агентлик даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. Агентликка бош директор раҳбарлик қилади, у уч нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Агентлик бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Агентлик ходимларига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари, бюджет маблағлари ҳисобидан иш ҳақи миқдорлари, тиббий хизмат ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.

Агентлик кенгаши қуйидагиларни тасдиқлайди:

  • Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни;
  • Агентлик томонидан улар олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, «йўл хариталари» ва дастурларни;
  • харажатлар сметасини, Агентлик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек Агентлик ҳамда у томонидан ташкил этиладиган лойиҳа офислари фаолиятини молиялаштириш манбаларини.

Кенгаш мажлисларида қабул қилинган қарорлар барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган баённомалар билан расмийлаштирилади.

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Агентлик кенгаши таркиби ва Агентлик кенгаши тўғрисидаги низом;
  • бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлигидан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигининг марказий аппарати тузилмаси.
Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.