1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сунак Украинага берилаётган ҳарбий ёрдамнинг низога таъсирини билмоқчи

Бош вазирнинг ҳаракатлари айрим амалдорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Сунак Украинага берилаётган ҳарбий ёрдамнинг низога таъсирини билмоқчи

 

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Украинага берилаётган ҳарбий ёрдамнинг қуролли можарога таъсирини баҳолашни сўраган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Телеканал суҳбатдошларидан бири бош вазирнинг бу ҳаракатларидан хавфсираган. Унинг фикрича, уруш ҳал қилувчи босқичга кираётган бир пайтда текширув ўтказиш “ўта эҳтиёткор йўл” ҳисобланади. Суҳбатдошлардан яна бири буни Сунак олдин ишлаган “Goldman Sachs”даги ҳисоб-китоб ҳисоботига ўхшатган. Текширув низо қай даражада кетаётгани ва унда Британия ҳарбий ёрдамининг ролини аниқлашга қаратилгани айтилмоқда.

 

BBC маълумотларига кўра, Владимир Зеленскийнинг Лондоннинг хавотирларидан хабари бор ва Сунакни юқори даражадаги қўллаб-қувватлашни сақлаб қолишга чақирган.

 

Буюк Британия ҳукумати раҳбари ушбу ҳаракатлари орқали АҚШ Президенти Жозеф Байденнинг эскалацияни кучайтирмаслик бўйича сиёсатини қўллаб-қувватлаётган бўлиши мумкин.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика