Сурхондарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Шўрчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Бекмурод (исм- шариф ўзгартирилган)га тегишли 1 дона қора рангли “Samsung Galaxy J6” русумли телефон аппарати хотираси ва унда очилган интернет тармоғи канал ва саҳифалари кўздан кечирилган.
Кўздан кечириш жараёнида фуқаронинг рақамига фаоллаштирилган “Садр Бекмурод” (ном шартли равишда ўзгартирилди) номли телеграм аккаунти мавжудлиги ва у орқали ўзига яқин мессенжер фойдаланувчиларига қонунчилигимизда тақиқланган шахсларнинг “Ҳижрат” ва “Жиҳод”га чорловчи видео ва аудио материаллари тарқатилиб, даъват қилиб келинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 21 январида фуқарога нисбатан ЖКнинг 244-1-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.