Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам станцияси навбатчи шифокори фуқарони танишлари ёрдамида ушбу бўлимга диспетчерлик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Сурхондарёда ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими хўжалик бекаси фуқарони ҳамшира вазифасида ишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


