1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

АҚШ ва Хитой музокараларга кузатувчи сифатида жалб этилди.

Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Таиланд ва Камбоджа 28-июль куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 дан бошлаб ҳеч қандай шартларсиз ўзаро ўт очишни тўхтатишга рози бўлди. Бу ҳақда Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг баёнотига асосланиб, CNN хабар берди. Келишув Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси — ASEAN раиси сифатида Малайзия воситачилигида тузилди.

 

Музокаралар Малайзия пойтахти Куала-Лумпур яқинидаги Путраджая шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Камбоджа Бош вазири Хун Манет ва Таиланд муваққат Бош вазири Пхумтам Вечаячай иштирок этди. Келишувга кўра, 29-июль куни икки давлат ҳарбий қўмондонлари алоҳида учрашув ўтказади.

 

Камбоджа ҳукумати Таиланд томонидан икки алоҳида ҳудудга зарба берилганини билдирган, Таиланд армияси эса 28-июль куни эрталаб учта провинцияда тўқнашувлар бўлганини тасдиқлаган. Ҳозиргача 35 киши ҳалок бўлгани, 200 дан ортиқ одам жароҳат олгани айтилмоқда. Бу можаролар икки давлат ўртасида йиллар давомида давом этиб келмоқда.

 

Қўшма Штатлар ва Хитой музокараларга кузатувчи сифатида жалб этилди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 28-июль куни музокараларда иштирок этганини тасдиқлади. Президент Дональд Трамп эса 26-июль куни агар қонли можаролар давом этса, икки давлат билан савдо битимлари тўхтатилиши ҳақида огоҳлантириб ўтган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика