Жаҳон

Тартибсизликларни АҚШ ва Исроил уюштирмоқда — Эрон Президенти

Пезешкиян юзага келган норозиликларда хорижий кучларни айблаб, халқни “террорчилар”дан узоқ туришга чақирди.

Тартибсизликларни АҚШ ва Исроил уюштирмоқда — Эрон Президенти

 

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиан мамлакат бўйлаб давом этаётган норозилик намойишларини шарҳлаб, АҚШ ва Исроилни «тартибсизликлар ва беқарорлик»ни қўзғашга уринишда айблади. У ўз баёнотида террористлар ва тартибсизлик уюштирувчилар тинч аҳолини қийноққа солаётганини ҳам таъкидлади ва фуқаролардан бундай гуруҳлар билан алоқада бўлмасликни сўради. Бу ҳақда Mint нашри хабар бермоқда.

 

Пезешкиан берган интервьюсида Эрон ҳукумати иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканини айтган бўлса-да, АҚШ ва Исроил «беқарорликни кучайтириш учун тартибсизликларни буюрмоқда», дея танқид қилди. У «хорижий буйруқлар остида» амалга оширилаётган ноқонуний ҳаракатлар давлат барқарорлигига зарар етказишини айтди.

 

Бу баёнотлар Эрон ичидаги оммавий намойишлар ва кескинликлар фонида эълон қилинди. Норозиликлар бир неча ҳафта давом этиб, мамлакат бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда. Минглаб одамлар ҳибсга олингани ва ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар бор.

 

Эрон расмийлари, жумладан парламент спикери ҳам АҚШ ва Исроилга нисбатан кескин огоҳлантиришлар берган. Уларнинг таъкидлашича, агар АҚШ томонидан Эронга қарши ҳарбий аралашув бўлса, америкалик ва исроиллик ҳарбий объектлар ёки ҳудудлар «ҳақли нишон» бўлиши мумкин.

 

Бу ҳолатлар Эрон ички сиёсий кескинликлари ва давлатлараро геосиёсий тарангликлар авж олаётган бир паллада юз бермоқда. Намойишлар иқтисодий сабаблардан бошланган бўлса-да, расмийлар уларни ташқи кучлар билан боғлашга уринаётгани вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

custom img

Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда — The Wall Street Journal

Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

custom img

Куба АҚШ билан урушга тайёр — Куба Президенти

Мигел Диас-Канел АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатишга уринишига "қатъий қаршилик" кўрсатишга ваъда берди.

custom img

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"