"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2024 йилги иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Бунда:
-
Лойиҳалар киритиш: 6 − 26 июль;
-
Лойиҳаларни саралаш: 26 июль – 15 август;
-
Тарғибот қилиш: 15 август – 22 август;
-
Овоз бериш: 22 август – 1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 триллион 360 миллион сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, "Ташаббусли бюджет"нинг 2024 йил биринчи мавсумига 3,39 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганди.


