Иқтисодиёт

Заргарлар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши мумкин

Шунингдек, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга ўзлари ясаган заргарлик буюмларининг хомаки маҳсулотларини бошқа ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Заргарлар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши мумкин

Ушбу қонун лойиҳасида айрим қонун ҳужжатларига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг қимматбаҳо металларга бўлган талабини қондириш, уларнинг ривожи учун қулай бизнес муҳитини яратиш ва қонунчиликда мавжуд бўлган бюрократик тўсиқларни либераллаштиришга қаратилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа билан 2027 йил 1 сентябрга қадар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш белгиланмоқда.

 

Аффинаж корхоналарига (таркибида қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар бўлган хом ашё билан ишлаш фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи корхоналар) қимматбаҳо металларни заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар учун қулай шакл ва миқдорларга келтирган ҳолда сотиш ҳамда қимматбаҳо металлардан сувенир тангалар тайёрлаш ва реализация қилиш ҳуқуқини бериш назарда тутиляпти.

 

Юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни ва заргарлик буюмларини сотиб олиш фаолияти ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириши белгиланмоқда.

 

Шу билан бирга, қонун лойиҳаси билан хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотувга қўйиш ҳамда чакана савдода реализация қилиш тақиқланмоқда.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши республикада заргарлик саноатини ривожлантириш, маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратади. Соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг сифатли заргарлик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"