Ўзбекистон

“Тахтақорача” довонида Isuzu пастликка қулади

Шундан сўнг юк машинаси ёниб кетган.

“Тахтақорача” довонида Isuzu пастликка қулади

 

Бугун, 14 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани “Тахтақорача” довонида юк машинаси пасликка тушиб кетди. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, ҳолат соат 09:45 ларда Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довони автомобиль йўлининг 1139-киломертида юз берган. Самарқанд – Қашқадарё йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Isuzu русумли юк автомобиль ҳайдовчиси ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб пастликка тушиб кетган, натижада ёнғин чиққан ва транспорт воситаси ёниб кетган.

 

Вазият бўйича Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилар гуруҳи манзилга етиб бориб, содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этди.

 

Юк машинасида бўлган 24 ёшли фуқаро О.А. ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган фуқаро А.О. машинадан сакраган. Сакраши оқибатида улар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

 

4,25 млн долларлик келишув: банк ходими 100 минг доллар олаётганида қўлга тушди

4,25 млн долларлик келишув: банк ходими 100 минг доллар олаётганида қўлга тушди

У 16,05 гектар ер ва ҳокимлик захирасидаги 4 гектар майдонни расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда ҳайдовчи автобусни эшиклари очиқ ҳолда бошқарди.

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

Авиакомпания Самара–Тошкент рейсида юз берган можаро юзасидан расмий изоҳ берди.

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

Қоидабузарликлар сони бир йил ичида қарийб 20 баробарга ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

“Тахтақорача” довонида Isuzu пастликка қулади | Zamon.uz