"Tesla" ирқий камситилишларда айбланмоқда
Бу борада уч йил текширув олиб борилган.

Калифорния штати ҳукумати Tesla’ни судга берди.
Калифорния адолатли иш билан таъминлаш ва тураржой бериш департаменти автомобиль заводини ирқий камситишларда айблаган.
“Юзлаб ишчиларнинг шикоятлари келиб тушгандан сўнг департамент Tesla’нинг Фримонтдаги заводидан ирқий сегрегация мавжудлигига доир далилларни аниқлади. Унда қора танли ишчилар вазифа олишда, интизомий чораларда, маош олиш ва касбий ўсишда ирқий аснода камситилади. Бу нормақбул ишчи муҳит шаклланишига олиб келади”, – дейилади хабарда.
Ўз навбатида Tesla судга ариза топширилишидан аввал баёнот билан чиққан. Унда айтилишича, уч йил давомида ирқий тенгсизлик юзасидан уч йил давомида текширув ўтказилган бўлсада, бирор марта департамент томонидан ушбу масалада хавотир билдирилмаган. Компания ушбу шикоятни “асоссиз” деб атаган.
Аввалроқ Илон Маск Жозеф Байденни танқид қилганди








