THE NEW YORK TIMES газетасининг саҳифаларида Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти ёритилади
AҚШнинг “ТHE NEW YORK TIMES” газетаси билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи журналист ва блогер Эрин Леви жорий йилнинг 13-14 июл кунлари Самарқандга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Эрин вилоятнинг диққатга сазовор жойларидан: Конигил туризм қишлоғи, Регистон ансамбли, Aмир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлиб бу ернинг туризм салоҳияти уну доим мафтун этиб келганлигини, талабалик йилларида Самарқандда яшаган даврида ҳам ўзбек халқининг меҳмондўстлиги уни ҳайратлантирганлигини билдириб, Конигил туризм қишлоғи ва расадхона тўғрисида AҚШ газеталарида чоп этиш учун мақола тайёрлаш истагида эканлигини маълум қилди.
Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати.







