1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Threads Ўзбекистонда энг кўп юкланган иловага айланди

Янги платформа бошқа оммабоп ижтимоий тармоқларни ортда қолдирди

Threads Ўзбекистонда энг кўп юкланган иловага айланди

 

Facebook ва Instagramʼга эгалик қилувчи Американинг Meta компанияси томонидан Twitterʼга асосий рақобатчи сифатида ишга туширилган Threads матнли хизмати data.ai таҳлилий платформаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги App Storeʼда энг кўп юклаб олинган иловага айланди.
 

Статистикага қараганда Threads ижтимоий тармоғи ўзбекистонлик App Store фойдаланувчилари орасида Telegram, Instagram ва бошқа бир қатор иловаларни юклаб олишлар сони бўйича ортда қолдирган. Meta директори Марк Цукербергнинг айтишича, Threads фойдаланувчилар орасида тез машҳурликка эришмоқда. Унинг таъкидлашича, мазкур хизма ишга туширилган биринчи куннинг ўзидаёқ 30 миллиондан ортиқ киши рўйхатдан ўтди.

 

Маълумот учун, Threads Twitterʼга ўхшаш интерфейсга эга бўлиб, янги хизмат 500 та белгигача бўлган хабарларни, шунингдек, 5 дақиқагача бўлган фотосуратлар ва видеоларни жойлаштириш имконини беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика