Статистика маълумотларига қараганда, ҳозирги кунда энг кўп учраётган касалликларнинг аксарияти асаб тизими билан боғлиқ.
Бундай касалликларнинг кўпчилиги асабларнинг зўриқиши сабабли келиб чиқмоқда. Ҳатто кичик ёшдаги болаларда ҳам турли хил асаб касалликлари учраб тургани кишини ўйлантиради. Бундай ҳолатларда шифокор невропатологларга эҳтиёж ортади.
Доимий кўрикдан ўтиб турадиган шифокорларимизни муайян сабабларга кўра тополмай қоламиз, натижада бошқа мутахассис қидиришимизга тўғри келади. Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилда med24.uz сайти ишга тушди.
Мазкур портал орқали Тошкент шаҳридаги тиббий муассасалар, шифокорлар ва тиббий хизматлар тўғрисида барча керакли маълумотларини қидириш имконияти мавжуд. Шунингдек, сайтда мунтазам равишда арзон шароитларда даволаниш учун тиббий муассасаларда ўтказилаётган акциялар ҳақида янгиликлар, гўзаллик ва саломатлик ҳақида фойдали маълумотлар, касалликлар ҳақида билимлар ҳам ёритиб борилади.
Порталнинг яна бир қулай томони Телеграм-ботнинг ҳам мавжудлигидадир. Бот орқали сиз Тошкент шаҳридаги исталган тиббиёт муассасидаги шифокор кўригига реал вақтда ёзилишингиз мумкин.
Шифокорлардан ташқари порталдан давлат шифохоналари, поликлиникалар, илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар, косметология клиникалари, диагностика марказлари, туғруқхоналар, ихтисослашган клиникалар ҳам гуруҳларга ажратиб кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, биргина неврология йўналиши бўйича 274 та, жарроҳлик бўйича 224 та, стоматология бўйича 395 та, педиатрия бўйича 246 та, кардиология бўйича 249 та тиббий муассаса маълумоти киритилган, бу рўйхатлар доимий равишда янгиланиб боради.
Яна бир фойдали жиҳати, хизматлар бўлимида эмлаш, массаж ва мануал терапия, тиббий маълумотномалар олиш бўйича ҳам клиникаларни топса бўлади.
Порталнинг ўзбек ва рус тилларида бирдек олиб борилиши эса аҳолининг барча қатламларига хизмат қилишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фармацевтика саноатида зарур амалиётлар маркази ташкил этилиши ҳамда ССВ кимлар вакцина олмаслиги мумкинлигига аниқлик киритилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


