Ўзбекистон

Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди

Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.

Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди

 

 

Қарор билан Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида 2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

 

Қайд этилишича, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргач, унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

 

Аввалроқ Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши доирасида икки давлат ҳукуматлари ишчи гуруҳлари ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Акрам Хамрақулов тайёрлади.

custom img

Россия байроғи туширилган пойандоз иши: ўзбекистонлик аёлга жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Қозондаги Бош консулхона маълум қилишича, бунга Россия ваколатли идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида эришилган.

custom img

Тошкентдаги Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси атрофи аҳоли учун очилмоқда

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар ҳудудни комплекс ривожлантириш ишлари бошланди. Аввалроқ Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди.

custom img

Янги ўқув йилига тайёргарлик: "Президент совғалари" 25 августгача мактабларга етказилади

“Президент совғаси” таркибига 12 турдаги ўқув қуроллари ҳамда Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан давлат рамзлари тасвирланган брелок киритилган.

custom img

Сирдарёда фарзандини кийим илгич билан урган она 3 суткага қамалди

Аёл фарзанди мактабдаги тўгаракка бормасдан кўчада ўйнаб юрганидан жаҳли чиққан.

custom img

Энди экологик экспертиза бошқача ишлайди: Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори нималарни ўзгартирди?

Янги тартиб лойиҳаларни экологик хавфига қараб баҳолаш, бюрократияни қисқартириш ва хизматлар шаффофлигини оширишни назарда тутади.

custom img

Самарқандда "Нурбулоқ" санаторий-курорт шаҳри ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Тиббий ҳамда соғломлаштириш туризмини ривожлантириш мақсадида Президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

custom img

Ўзбекистонда 2028 йилгача гўшт ва сут ишлаб чиқариш сезиларли оширилади

Янги лойиҳалар ҳисобига қўшимча 190 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш ва замонавий "Smart Fermer" тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Саида Раметова оғир жудоликка учради

Ўзбекистон халқ артистининг онаси Заҳрохон Солиева 90 ёшида вафот этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"