Жаҳон

«Толибон»  «Ал-Қоида» террористик ташкилотига  Афғонистон ҳудудидан бошпана  таклиф қилди

«Толибон»  «Ал-Қоида» террористик ташкилотига  Афғонистон ҳудудидан бошпана  таклиф қилди.

«Толибон»  «Ал-Қоида» террористик ташкилотига  Афғонистон ҳудудидан бошпана  таклиф қилди

 

«Толибон» ҳаракати етакчилари «Ал-Қоида» террористик ташкилотига Афғонистон ҳудудидан хавфсиз бошпана сифатида фойдаланишни таклиф қилди ва мамлакатни “жиҳод бешигига” айлантиришга тайёрлигини билдирди.

 

Бу ҳақда “The Su” нашри Пентагон бош инспектори бошқармаси маълумотларига таяниб хабар тарқатди. Толиблар  уларга Афғонистондан хавфсиз жой бериш орқали «Ал-Қоида» билан алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида экани қайд этилган.

 

 Пентагон бу фикрларни АҚШ Президенти Жо Байденнинг Вашингтон Афғонистондаги мақсадига эришгани ҳақидаги чиқиши фонида билдирди. Бу ерда гап «Ал-Қоида» Афғонистонни Қўшма Штатларга ҳужум қилиш учун база сифатида фойдаланишига йўл қўймаслик ҳақида бормоқда.

 Пентагон толиблар ҳукумат тепасига келганини “энди улар учун оммавий қотиллик учун хавфсиз жой бор” деб баҳолади.

 

Бундан аввал «Толибон» ўзининг илк матбуот анжуманида Афғонистоннинг “можаро учун майдон” бўлиб қолишига йўл қўйилмаслиги ҳақида эълон қилган эди.

 

 Шарофат Маҳмудова

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

«Толибон»  «Ал-Қоида» террористик ташкилотига  Афғонистон ҳудудидан бошпана  таклиф қилди | Zamon.uz