Жаҳон

“Толибон” ҳукумати инаугурацияси ўтказилмайди

21 сентябрь куни “Толибон” барча вазир ўринбосарлари таркибини эълон қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

“Толибон” ҳукумати инаугурацияси ўтказилмайди

 

 

Унда бирорта аёл ўринбосар номи келтирилмаган. 7 сентябрь куни эълон қилинган ҳукумат таркибидан ҳам бирорта аёл ўрин олмаган. Бу гарчи халқаро ҳамжамиятда жиддий норозилик уйғотган бўлса-да, толиблар ўринбосар лавозимига хотин-қизларни тайинламаган.

 

Ушбу амалдорлар таркибини Кобулда бўлиб ўтган конференцияда ҳаркат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид эълон қилган.  “Associated Press”нинг фикрича, аёлларсиз ҳукумат “Толибон” сиёсати янада қаттиқўл бўлишидан далолат беради. Мужоҳид ҳукумат таркибига кам сонли миллатлар, хусусан, хазоралар жалб қилингани, кейинчалик аёллар ҳам кириши мумкинлиги, янги ҳукумат инаугурацияси ўтказилмаслигини маълум қилган.

 

“Толибон”нинг аёлларга нисбатан муносабати жаҳон ҳамжамияти танқидига сабаб бўлмоқда. Улар 90 йилларда ҳам аёлларнинг ишлаши ва таълим олишини таъқиқлаб қўйган.

 

Бундан аввал Забиҳулло Мужоҳид “Толибон” аёллар таълимига қарши эмаслигини айтганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Толибон” ҳукумати инаугурацияси ўтказилмайди | Zamon.uz