Жаҳон

"Толибон" Кобулда шаҳар хўжалигида ишлайдиган аёлларнинг бўшашини талаб қилди

"Толибон" Кобулда шаҳар хўжалигида ишлайдиган аёлларнинг бўшашини талаб қилди, дея хабар бермоқда “Риа Новости”.

"Толибон" Кобулда шаҳар хўжалигида ишлайдиган аёлларнинг бўшашини талаб қилди

 

 Кобул шаҳри ҳокими вазифасини башарувчи Мавлавий Ҳамидулла Нўмоний эркаклар ишлаши  мумкин бўлган лавозимларни эгаллаб турган аёлларнинг ишдан бўшашини талаб қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда шаҳар хўжалигида 2.9 минг киши меҳнат қилмоқда, шундан 27 фоизини аёллар ташкил этади. Улар асосан  маъмурий, қурилиш ва муҳандислик соҳаларида фаолият олиб бормоқда.

 

"Биз эркаклар ишлолмайдиган ёки фақат аёллар иши бўлган соҳаларга хотин-қизларнинг қайтишига имкон бердик. Улар ҳар куни ишга қатнамоқда. Масалан, аёллар ҳожатхонасида ишлайдиганларни эркаклар билан алмаштириб бўлмайди", деган Нўмоний.

 

Шунингдек, шаҳар марказидаги айрим аёлларни ҳам эркаклар билан алмаштириб бўлмаслиги таъкидланди. Гап электронергетика ва қурилишда ишлайдиган аёллар ҳақида кетмоқда. "Лекин эркаклар ҳам ишласа бўладиган лавозимни эгаллаб турган аёлларга вазият ўнглангунга қадар  уйда бўлиб туришни айтдик. Уларнинг маоши тўлиқ тўланади", деб қўшимча қилган Кобул шаҳри раҳбари.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди. Шундан кейин 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилгани эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал толиблар расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид ҳаракат аёллар таълимига қарши эмаслигини маълум қилганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон вице-президенти мамлакат урушни истамаслигини, тинчликни қарама-қаршиликдан устун қўйишини таъкидлади.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.