“Толибон”: у қандай ҳаракат?
Сўнгги ойларда Афғонистон ҳукумати ва “Толибон”лар ўртасида тўқнашувлар авж олиши ортидан Афғонистон масаласи яна кун тартибига чиқди. Ҳозирги кунда Афғонистоннинг энг йирик ҳарбий-сиёсий кучларидан бири бўлган “Толибон” мамлакатнинг катта қисмини ўз назоратига ола бошлади. Шу ўринда савол туғилади: “Толибон”лар кимлар, ҳаракат қачон вужудга келган ва у қандай қилиб Афғонистондаги энг йирик кучлардан бирига айланган? Қуйида шу саволларга жавоб излаймиз.
