1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кенияда самолёт жирафа билан тўқнашиб кетди

Бортда беш нафар америкалик сайёҳ ва учувчи бўлган.

Кенияда самолёт жирафа билан тўқнашиб кетди

Кениядаги Лева миллий боғида енгил самолёт жирафа билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

 

Ҳодиса 7 август куни содир бўлган. Учувчи учиш-қўниш йўлагига эсон-омон қўнган ва йўловчиларни тушириш пунктига такси олиб кетаётган эди. Шу пайт бирдан буталар орасидан иккита жирафа югуриб чиқиб келган.

 

Учувчи ҳаво кемасини тормозлашга улгурмаганди ва ва шу саббали самолёт ҳайвонлардан бири билан тўқнашиб кетган. Жирафалардан бири самолёт паррагига урилиб, воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси эса омон қолишга муваффақ бўлган.

 

Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан полиция ва фуқаро авиацияси бошқармаси тергов бошлаган.

 

Маълумот учун, Лева миллий боғи Кениядаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири ҳисобланади. Бу ерда ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган қора каркидон, фил, зебра ва бошқа ҳайвонлар яшайди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика