1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Женнифер Лопеснинг Тошкент ҳақидаги постларидан сўнг қозоғистонликлар эътироз билан чиқди

Қозоғистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари J.Lo'нинг Тошкентдан жойлаштирган пости остида эътироз билдирди — улар хонанда Остонага келганини тилга олмагани ва постда Қозоғистон пойтахти ҳақида бирор сўз ёзилмаганидан норози бўлди.

Женнифер Лопеснинг Тошкент ҳақидаги постларидан сўнг қозоғистонликлар эътироз билан чиқди

Август ойида машҳур америкалик қўшиқчи Женнифер Лопес ўзининг Up All Night гастроли доирасида Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрди. Умумий ҳисобда тур давомида санъаткор 19 та шаҳар саҳнасида чиқиш қилиши белгиланган. Бироқ мезбон мамлакатларга бўлган ижтимоий тармоқ эътиборида сезиларли фарқлар кузатилди.

 

Тошкентдаги концерт санъаткорнинг глобал аудиторияси эътиборини жалб қилган энг ёрқин воқеалардан бирига айланди. Женнифер Лопес Instagram саҳифасида Тошкентдаги ташрифидан лавҳалар, маҳаллий колорит акс этган суратлар ва видеоларни ўз саҳифасига жойлаштирди. Хусусан, унга тўҳфа қилинган миллий нақшли лаган, ўзбек санъаткори Муниса Ризаева томонидан берилган гулчамбар ҳамда шахсий совғалар тўплами бўйича постлар кенг тарқалди.

 

Қозоғистон пойтахти Остонадаги концерт эса бундай фаоллик билан кузатилмади. Санъаткор бу шаҳарга оид деярли ҳеч қандай фото ёки видео жойлаштирмади.

 

Женнифер Лопеснинг ижтимоий тармоқдаги аудиторияси 248 миллион кишидан ортиқ бўлиб, бундай юлдузнинг биргина пости ҳам шаҳар номини глобал ахборот оқимига киритиш салоҳиятига эга. Шу жиҳатдан, Тошкентдаги постлар нафаќат санъаткорнинг шахсий хотиралари, балки Ўзбекистон туризми учун ҳам аҳамиятли реклама бўлди.

 

Бундан ташқари, таҳлилда қайд этилишича, Остонадаги концерт чипталари тезда сотилган бўлса, Тошкентда эса сотувни рағбатлантириш мақсадида махсус акциялар ўтказилган. Шунингдек, санъаткор Остонадаги концертдан сўнг Қозоғистон матбуотига эмас, балки ўзбек ОАВига икки интервью бергани ҳам эътиборга молик факт сифатида тилга олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика