Жаҳон

Толибон ваъдасида тура олмади

БМТ экспертлари Афғонистон келажагини “қоронғи” деб баҳоламоқда.

Толибон ваъдасида тура олмади

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мустақил экспертлар гуруҳи халқаро ҳамжамият афғон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларини кучайтиришга чақирди. 

 

“Агар халқаро ҳамжамият Толибонни инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларини бажаришга ундаш учун кўпроқ ҳаракат қилмаса, Афғонистоннинг келажаги ниҳоятда қоронғи бўлади”, — дейилади экспертлар баёнотида.

 

Мутахассисларнинг фикрича, Толибон кўплаб инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган, улардан энг даҳшатлиси аёллар ва қизларнинг ижтимоий ҳаётдан виртуал четлатилгани, шунингдек, уларга мунтазам равишда тазйиқ ўтказилаётгани.

 

Экспертларга кўра, Толибон нафақат ўз ваъдаларини бажара олмади, балки улар ўтган йигирма йил давомида эришилган ютуқларнинг катта қисмини ўзгартирган.

 

Мутахассислар, шунингдек, халқаро ёрдамнинг айрим каналлари тўхтатилиши ва Афғонистоннинг хориждаги активларининг музлатиб қўйилгани туфайли мамлакатда гуманитар ва иқтисодий инқирознинг чуқурлашиб бораётганидан ташвишда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Толибон ваъдасида тура олмади | Zamon.uz