Ўзбекистон

Тўрақўрғон туманида автоҳалокат: “Spark” ёниб кетди

Бугун Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида кутилмаган автотранспорт ҳодисаси юз берди. Ушбу воқеа ҳалокатли якунланди.

Тўрақўрғон туманида автоҳалокат: “Spark” ёниб кетди

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор маълумотларга кўра, шу йил 6 сентябрь куни соат 15:58лар чамасида, Тўрақўрғон туманидаги “Чусткўприк” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Тут кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1961йилда туғилган, шу тумандаги “Ўрда ер” маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Қ. бошқарувида бўлган “Spark” автомомашинасининг двигател қисмида ёнғин юзага келган. Оқибатда, автомашинанинг салони, матори ва кузови тўлиқ ёниб, зарарланган.

Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган ва ўт ўчириш хизматига хабар берган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан қисқа фурсат ичида бартараф этилгаан. Ёнғин сабабли тан жароҳати олганлар йўқ.


Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар ҳамда туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Шу ўринда, барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида ва Жиззахда юк машинаси ёниб кетганди. Шунингдек, Қашқадарёда “Isuzu” билан тўқнашган “Lasetti” ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик: ҳолат юзасидан тергов бошланди

Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик: ҳолат юзасидан тергов бошланди

Ҳолатга алоқадорликда гумон қилинган шахс процессуал ҳаракатлардан сўнг ўз жонига қасд қилган.

4,25 млн долларлик келишув: банк ходими 100 минг доллар олаётганида қўлга тушди

4,25 млн долларлик келишув: банк ходими 100 минг доллар олаётганида қўлга тушди

У 16,05 гектар ер ва ҳокимлик захирасидаги 4 гектар майдонни расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда ҳайдовчи автобусни эшиклари очиқ ҳолда бошқарди.

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

Авиакомпания Самара–Тошкент рейсида юз берган можаро юзасидан расмий изоҳ берди.

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

Қоидабузарликлар сони бир йил ичида қарийб 20 баробарга ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Тўрақўрғон туманида автоҳалокат: “Spark” ёниб кетди | Zamon.uz