Қайд этилишича, бугун соат 02:10 да Сергели тумани Қумариқ кўчасида жойлашган Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 02:16 да етиб бориб, ёнғин соат 02:21 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


