1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2024 йил Ўзбекистонга 483 нафар фуқаронинг жасади олиб келинди

Бу ҳақида Миграция агентлиги маълум қилди.

2024 йил Ўзбекистонга 483 нафар фуқаронинг жасади олиб келинди

2024 йил бошидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хорижда вафот этган 483 фуқаронинг жасадларини ватанига қайтаришни ташкил этган. Бу ҳақида агентлик раҳбарияти иштирокида 17 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинган.

 

Агентлик маълумотларига кўра, жасадларнинг аксарияти — 474 нафари Россиядан олиб келинган. Қолган ҳолатлар Туркия, Жанубий Корея ва Қозоғистон билан боғлиқ. Репатриация қариндошларнинг илтимосига биноан амалга оширилади, давлат эса барча харажатларни ўз зиммасига олади.

 

Агентлик масъули Нигора Исроилованинг аниқлик киритишича, транспорт харажатлари мамлакатга боғлиқ: Россиядан у тахминан 1000 доллар, Буюк Британиядан — 4-5 минг, Япония ва Жанубий Кореядан — 9 минг долларгачани ташкил қилади.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари чет элда вафот этса ва уларнинг оилалари тегишли ариза билан муроажаат қилсалар, марҳумни бепул ватанига қайтариш ҳуқуқига эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика