1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент шаҳрида иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича тўловлар алоҳида ажратилади

Эндиликда абонентлар шахсий кабинетда ҳар бир хизмат бўйича алоҳида тўлов суммасини кўриши мумкин.

Тошкент шаҳрида иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича тўловлар алоҳида ажратилади

Veolia Energy Tashkent компанияси аҳоли учун янги қулайлик жорий этганини маълум қилди. Эндиликда тошкентлик истеъмолчилар шахсий кабинет орқали иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни алоҳида кўринишда кўришлари мумкин.

 

Мазкур янгилик туфайли абонентлар ҳисоб-китобларни аниқроқ тушуниш, хизматлар бўйича саволларни манзилли тарзда бериш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, ҳар бир хизмат тури учун тўлов миқдори алоҳида кўрсатиб борилади.

 

Янги имкониятдан фойдаланиш учун cabinet.veoliaenergy.uz порталида шахсий кабинетга кириб, “Ҳисоб-китоблар” бўлимида даврни танлаш ва “Шарҳлаш” тугмасини босиш кифоя қилади.

 

Компания вакиллари фуқароларга савол ёки таклифлари бўлса, Telegram’даги тезкор гуруҳ, info@veoliaenergy.uz электрон манзили ҳамда ҳудудий иссиқлик таъминоти бўлимларига мурожаат қилиш мумкинлигини таъкидлади.

 

Аввал хабар қилинганидек, август ойида Тошкент шаҳар кенгаши иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тарифларини ошириш бўйича қарор қабул қилган. Шунингга мувофиқ, янги тарифлар босқичма-босқич кучга киритилади. Veolia Energy Tashkent раҳбариятига кўра, аҳолининг тўловлари ҳозирда базавий тарифнинг 18 фоизини ташкил этади, қолган қисми эса шаҳар бюджети томонидан қоплаб келинмоқда. Келгусида эса субсидияларни босқичма-босқич қисқартириш ва тарифларнинг тўлиқ қопланишини таъминлаш режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика