Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари ноқонуний ҳаракат устида қўлга олинди.
Аниқланишича, А.Ж.Х., 1-даражали сержант Ж.Б.Н. ва кичик сержант Й.Ш.А. фуқаро Х.Б.ни юқори лавозимдаги танишлари орқали вилоят ФВБ тизимига ишга жойлаштиришга ваъда берган. Улар бунинг эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилиб, 1100 АҚШ доллари ҳамда 750 минг сўмни олаётган вақтда қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


