1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент ҳавоси ифлосланиши бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринга чиқди

Тошкент аэропортида чанғ сабаб кўриниш 5 км гача пасайди.

Тошкент ҳавоси ифлосланиши бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринга чиқди

Жорий йилнинг 22 сентябр куни соат 14:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳри дунё бўйича ҳаво ифлосланиш даражасида етакчилик қилмоқда. Халқаро IQAir портали маълумотларига кўра, пойтахт ҳавоси “бинафшаранг” хавф даражасига етди ва нафас олиш учун энг ноқулай шароитлардан бири юзага келди.

 

Асосий ифлослантирувчи сифатида қўпол PM10 заррачалари қайд этилган бўлса, PM2.5 майда чанғ заррачалари миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган йиллик ўртача меъёрлардан қарийб 9,4 баравар юқори экани кузатилмоқда.

 

Энг хавфли кўрсаткичлар Учтепа ва Олмазор туманларида қайд этилган бўлиб, улар “жигарранг” хавфлилик даражасини кўрсатмоқда. Энг нисбатан тоза ҳаво Сергели туманида аниқланиб, “яшил” хавф даражаси қайд этилган.

 

Халқаро рейтингда Тошкент Ҳиндистоннинг Калкутта, Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншаса шаҳарларини орқада қолдирган. Кучли бешликка, шунингдек, Исроилнинг Тел-Авив ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарлари ҳам кирди.

 

Мазкур вазиятда аҳолига қуйидаги тавсиялар берилмоқда:

 

ташқарда узоқ вақт бўлишни чеклаш;

 

дерезаларни ёпиқ ҳолда сақлаш;

 

зарурат бўлса, ташқарда ниқоб ёки махсус респираторлардан фойдаланиш.

 

Шунингдек, ҳафта бошида қайд этилган магнит бўронлари инсон саломатлигига қўшимча таъсир кўрсатиши мумкин. Мутаҳассислар бундай ҳолатда қон босими ўзгариши, бош оғриғи ва ҳолсизлик каби белгилар кузатилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида соат 17:00 ҳолатига кўра, кучли чанғ туфайли кўриниш масофаси 5 км гача пасайган. Шамол оқибатида чанғ Қозоғистон жануби ва Тошкент вилояти ҳудудларидан шаҳарга кириб келмоқда.

 

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган бўлиб, ҳаводаги PM2.5 заррачалари миллий стандартлардан 2–3 баравар юқори экани билдирилди.

 

Мутаҳассисларнинг фикрича, бундай кўрсаткичларнинг сабаби транспорт воситалари ва саноат чиқиндилари билан бир қаторда, сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари, яшил ҳудудларнинг қисқариши ва дарахтларнинг кесилиши билан ҳам боғлиқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика