1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент метросида тирбандлик сабаб қиз ҳушидан кетиб қолдими?

“Тошкент метрополитени” интернетда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Тошкент метросида тирбандлик сабаб қиз ҳушидан кетиб қолдими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитени поездида йўловчилардан бири тиқилинч ҳолат сабаб ҳушидан кетиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

 

Қайд этилишича, воқеа бугун, 22 сентябрь куни соат 08:30 лар атрофида Чилонзор” йўналишининг “Новза” бекати томон ҳаракатланаётган ҳаракат таркибида юз bergan. Унда йўловчилардан бирида ҳолсизлик ҳолати кузатилган.

 

Шу боисдан ҳаракат таркиби бекатга етиб келгач, бекатдаги ходимлар томонида унга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ушбу йўловчи навбатдаги ҳаракат таркибида ўз манзили томон кетган.

 

“Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, ушбу йўловчида ҳушдан кетиш ҳолати эмас ҳолсизлик ҳолати кузатилган”, дейилади расмий изоҳда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика