Ўзбекистон

Тошкент трактор заводи даҳасигача  ерости йўли қурилади

Янги ерости йўлини Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш устида ишланмоқда.

Тошкент трактор заводи даҳасигача  ерости йўли қурилади

 

Тошкент метрополитени “Буюк ипак йўли” бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

Бошланғич ҳисоб-китобларга кўра, биринчи ҳолатда йўл узунлиги 8,6 километр, кунлик йўловчилар сони  эса 62 минг  нафар бўлади.

 

Иккинчи вариантда масофа  қарийб 8 километр бўлиб, кунига 55 минг кишига хизмат кўрсатилиши мумкин.Мазкур лойиҳанинг қурилиш ишлари 5  йилга мўлжалланган.

 

Ерусти метросининг иккинчи босқичи  Қўйлиқ даҳасидан Сергели йўлининг 5-бекатигача қурилади. Бекатлар сони  7 та бўлиши ва кунига 38 минг йўловчи ташилиши кутилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сўнгги 6 ойда метрополитенда қанча йўловчи ташилгани маълум бўлгани ҳамда Тошкентдаги метро қурилишида 899 миллион сўм талон-торож қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

ОТМга киришда 234 мингга яқин абитуриент минимал баллни тўплай олмади

Бу жами абитуриентларнинг 37,54 фоизини ташкил этади.

custom img

Навоийда уйга бостириб кириб, қизни боғлаб қўйган эркак 15 йилга қамалди

У бундан аввал ҳам турли жиноятлар учун жавобгарликка тортилган ва хавфли рецидивист деб қайд этилган.

custom img

UzQR олиш энди онлайн амалга оширилади

Тадбиркорлар энди QR-кодни банкка бормасдан, Biznes 24/7 иловаси орқали олишлари мумкин.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун дарслар 7 сентябрдан бошланади

Талабалар ва ўқувчилар учун янги ўқув йили саналари эълон қилинди.

custom img

Доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун вақтинча бошпана, тиббий ёрдам, ҳужжатларни тиклаш ва ишга жойлашишга кўмаклашишни назарда тутувчи ягона тартиб жорий этилди.

custom img

Тошкент ва Фарғонада “Умра”га юборишни ваъда қилганлар ушланди

Тегишли лицензияси бўлмаган шахс 3 кишини “Умра”га юбориш эвазига 3 450 доллар, яна бир шахс 4 кишини юбориш учун 4 200 доллар талаб қилган.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин”нинг янги қисми ишга туширилди

Амир Темур майдонидаги 5 та светофор ягона алгоритм асосида ишлай бошлади.

custom img

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди

Олимлар Жиззахдаги подстанцияда тадқиқот ўтказди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"