1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент ва Сурхондарёда икки адвокат пора билан қўлга тушди

Ўтказилган тезкор тадбирларда бири 3700 доллар, иккинчиси 60 миллион сўм олаётган пайтда ушланган.

Тошкент ва Сурхондарёда икки адвокат пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарога нисбатан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини ўзгартириб берганлигини айтиб ва ишни суд органларида ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал этиб, унга енгиллик қилиб бериш эвазига 3700 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Адвокатлар билан боғлиқ ноқонуний ҳолат Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилди.

 

Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати ноқонуний равишда фуқародан 60 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Аниқланишича, адвокат ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали ЖИБ Денов туман судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан енгил турдаги жазо тайинланишида ёрдам беришни ваъда қилган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика