1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар савдоси автоматик тўхтатилади

1 мартдан бошлаб яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар QR тизими орқали автоматик блокланади.

Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар савдоси автоматик тўхтатилади

Президент Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни сотиш техник жиҳатдан имконисиз бўлади. Рақамли ёрлиққа эга бундай маҳсулотлар учун QR кодни сканерлаш орқали тўлов амалга оширилмайди — тизим квитанцияни автоматик равишда блоклайди.

 

Ҳозирда мамлакатда тамаки, алкоголли ичимликлар, пиво, маиший техника, дори воситалари, тиббиёт буюмлари ҳамда сув ва алкоголсиз ичимликлар рақамли маркалаш тизимига киритилган. Миллий каталогда ҳозиргача 115 мингдан ортиқ маҳсулот рўйхатга олинган.

 

Қарорга кўра, 2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январгача истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаси ўтказилади. Бу доирада “сирли харидорлар” орқали тест харидлари амалга оширилади.

 

Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабридан истеъмолчилар мурожаатларини тезкор ва шаффоф тарзда кўриб чиқишни таъминлайдиган янги электрон тизим ишга туширилади. Ушбу тизим давлат идоралари, тадбиркорлар ва жамоатчилик ўртасида ҳамкорликни кучайтиради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика