1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкент вилоятида "товуқлар қабристони" пайдо бўлди

Юқори Чирчиқдаги дарёга 2 тоннага яқин ўлик товуқлар ташлаб кетилди.

Тошкент вилоятида "товуқлар қабристони" пайдо бўлди

 

Юқори Чирчиқдаги Қизилсой дарёсининг Жамбул қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига тахминан 19-20 октябрь кунлари 2 тоннага яқин ўлик товуқлар ташлаб кетилган. Маҳаллий аҳоли уларнинг касаллик тарқатишидан хавотирда.

 

Гувоҳларнинг айтишича, айни вақтда Экология бошқармаси ва «СЭС» ходимлари ходимлари суриштирувни бошлаган.

 

Давлат экология қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги тақиқланган ҳудудга кўп миқдорда жонсиз ҳолатдаги товуқлар ташлаб кетилгани акс этган видеолавҳа Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. 

 

"Ўрганишлар давомида Юқори Чирчиқ туманининг “Миям кангли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ер майдонига номаълум шахслар томонидан парранда қолдиқлари ташлаб кетилганлиги кузатилди. Парранда қолдиқларини белгиланган тартибда йўқ қилиш мақсадида махсус техникалар ёрдамида чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарга утилизация қилиш учун юборилди.

Ҳозирда чиқиндиларни ташлаб кетган шахсларни аниқлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика