Ўзбекистон

Тошкентда 143-сонли автобус йўналишига ўзгартириш киритилди

Эндиликда мазкур йўналишда автобуслар ҳаракати Тошкент INDEX савдо мажмуасидан бошланади.

Тошкентда 143-сонли автобус йўналишига ўзгартириш киритилди

 

Эртага, 26-сентябрдан бошлаб Тошкент  шаҳрида 143-сонли автобус йўналиши ўзгартирилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

 

“12-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 143-сонли “Тошкент имтиҳон маркази—Чилонзор МУМ” автобус йўналишининг ҳаракати тўғри йўналишда “Тошкент INDEXсавдо мажмуаси”дан Софдил, Қипчоқ, М.Турсунзода, Шокирариқ, Янги Сергели йўли, Обиҳаёт, Файзли, Чўпонота, Бунёдкор шоҳ, Муқимий, Чилонзор кўчалари орқали “Чилонзор МУМ” бекатигача, қайтишда “Чилонзор МУМ” бекатидан Чилонзор, Чўпонота, Файзли, Обиҳаёт, Янги Сергели йўли, Шокирариқ, М.Турсунзода, Қипчоқ, Софдил кўчалари орқали “Тошкент INDEX савдо мажмуаси”га қадар ҳаракатланиши ва йўналишнинг иш тартиби соат 6:00 дан 21:30 гача этиб белгиланган.

 

Эндиликда 143-сонли автобус йўналиши “Тошкент INDEX савдо мажмуаси—Чилонзор МУМ” деб номланади. Ушбу йўналишда иш кунлари 7 та, шанба куни 6 та ва якшанба куни 3 та автобус ҳаракатланади.

 

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.