1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 18 ёшли қиз ўзини каналга ташлади

У чўкаётганда Миллий гвардиячилар қутқариб қолган.

Тошкентда 18 ёшли қиз ўзини каналга ташлади

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 18 ёшли қиз ўзини Шаҳидлар хиёбонидаги каналга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Миллий гвардия расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 7-октябр куни тунги соат 00.05 да Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи "Бўрижар" каналида чўкаётган фуқаро ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган гвардиячилар томонидан қутқариб олинган. Ҳодиса жойида тиббий ёрдам келгунга қадар гвардиячилар жабрланувчини сувдан чиқариб олиб, дастлабки тиббий ёрдамни кўрсатишган.

 

Олиб борилган дастлабки ўрганишлар натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳрида яшовчи К.К. эканлиги аниқланган.

 

Ҳозирги пайтда К.К. шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика