Ўзбекистон

Доллар курси тушиши сабаб Тошкентда уй-жой ижараси қимматлади

Энг қиммат ижаралар Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида.

Доллар курси тушиши сабаб Тошкентда уй-жой ижараси қимматлади

Доллар курсининг пасайиши ва янги ўқув йилининг бошланиши уй-жойлар учун ижара нархларига таъсир қилди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мутахассислар томонидан 2025 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинган.

 

АҚШ долларининг сўмга нисбатан қадрсизланиши уй-жойлар учун ижара нархларининг доллардаги қиймати ошишига олиб келди. Натижада, АҚШ доллари ҳисобида ижара нархлари август ойидагига нисбатан кўтарилди. Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан ижарага берувчиларнинг ижара нархлари ошиши бўйича кутилмалари таклиф этилаётган нарх-навога таъсир қилган бўлиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган ва тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси нархлари сентябрь ойида ўсишни давом эттирди.

 

Ўртача таъмирланган хонадонлар

 

Мазкур даврда ўртача таъмирланган уйлар учун ижара нархлари август ойига нисбатан ошган.

 

Бир хонали хонадонлар ўртача ўн олти доллар, икки хонали — ўн саккиз доллар, уч хонали — йигирма беш доллар, тўрт хонали эса ўн тўққиз долларга қимматлашган.

 

Натижада, бир хонали уйларда ижара нархи уч юз ўн саккиз доллардан уч юз ўттиз тўрт долларгача, икки хонали уйлар эса уч юз тўқсон тўрт доллардан тўрт юз ўн иккигача кўтарилган.

 

Нисбатан арзон ижаралар Сергели ва Учтепа туманларида кузатилган. Сергелида бир хонали уйлар ўртача уч юз тўқсон уч доллар, икки хонали — уч юз олтмиш беш, уч хонали — тўрт юз ўн икки, тўрт хонали эса тўрт юз етмиш тўрт доллар атрофида. Учтепада эса бир хонали — уч юз ўн олти, икки хонали — уч юз саксон бир, уч хонали — тўрт юз ўттиз икки, тўрт хонали — тўрт юз доллар.

 

Энг қиммат ижаралар Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида қайд этилган. Шайхонтоҳурда бир хонали хонадон ўртача уч юз эллик тўрт доллар, тўрт хонали эса олти юз ўн етти доллар. Яккасаройда эса нархлар янада юқори — бир хонали учун тўрт юз икки, тўрт хонали учун саккиз юз долларгача етган.

 

Тўлиқ таъмирланган хонадонлар

 

Тўлиқ таъмирланган хонадонлар ижара нархлари ҳам ошган.Бир хонали уйлар ўртача йигирма икки доллар, икки хонали — ўттиз тўрт, уч хонали — эллик, тўрт хонали эса ўн олти долларга қимматлашган.Шу тариқа, бир хонали хонадонлар нархи тўрт юз ўн уч доллардан тўрт юз ўттиз беш долларгача, икки хонали эса беш юз саксон доллардан олти юз ўн тўрт долларгача ошган.

 

Энг арзон ижаралар яна Сергели ва Учтепада. Сергелида бир хонали уйлар уч юз ўн саккиз доллар, тўрт хонали эса беш юз саксон саккиз доллар. Учтепада эса бир хонали — уч юз эллик беш, тўрт хонали — беш юз эллик доллар.

 

Энг қиммат тўлиқ таъмирланган хонадонлар Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган. Мирободда бир хонали уйлар нархи ўртача тўрт юз етмиш тўққиз доллар, тўрт хонали эса минг тўрт юз олтмиш икки долларни ташкил этади. Шайхонтоҳурда эса бу кўрсаткичлар мос равишда беш юз ўттиз беш ва минг уч юз олтмиш тўққиз долларни ташкил қилган.

 

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Доллар курси тушиши сабаб Тошкентда уй-жой ижараси қимматлади