1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда автобус чўккан йўлга тушиб кетди

У салкам 5 соатда чўкиш жойидан чиқариб олинган.

Тошкентда автобус чўккан йўлга тушиб кетди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўловчи автобус чўккан йўлга ботиб қолди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 101-сонли автобус йўналишида тасарруф этилаётган “MAN” русумли автобус соат 05:40 ларда М.Улуғбек тумани Гулсанам кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, ТТЗ бозори бекатига тўхташ вақтида транспортнинг ўнг томони ерга чўкиб кетган.

 

Маълум бўлишича, йўлнинг қатнов қисмида олиб борилган таъмирлаш ишларидан сўнг йўл қатнов қисми автобуснинг оғирлигини кўтара олмаган.

 

Воқеа жойига “5-Автобус саройи” филиали раҳбари ва масъул ходимлар зудлик билан етиб бориб, автобусни ердан олиб чиқиш чораларини кўрган ва соат 10:10 ларда автобус чўкиш жойидан олиб чиқилган. Мазкур ҳодиса оқибатида йўловчиларга тан жароҳати етмаган.

 

“Ҳозирда автобус соз ҳолатда бўлиб, санитар ҳолати тартибга келтирилиб, қайта йўналишда хизмат кўрсатиш учун тасарруф этилганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика