1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хусусий боғчалар тарбиячилари ойлиги ва бола ҳаражатининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Шавкат Мирзиёев Бўстонлиққа ташрифи чоғида таълимда амалга оширилаётган ўзгаришларни таништирди.

Хусусий боғчалар тарбиячилари ойлиги ва бола ҳаражатининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилди. Тадбирда таълим-тарбия соҳасида алоҳида ўрнак кўрсатган мутахассисларга давлат мукофотлари топширилди ҳамда педагогларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди.

 

2017 йилга қадар мамлакатимизда 4 мингдан зиёд маҳаллада боғча йўқ эди ва қамров 27 фоиздан ошмасди. Бугунги кунда боғчалар сони 38 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, қамров эса 78 фоиздан ошди. Яқин йилларда барча маҳаллаларда боғчалар фаолиятини йўлга қўйиш ва қамровни камида 80 фоизга етказиш режалаштирилган.

 

Янги қарорга кўра, боғча тарбиячилари маоши мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилди. Шу ойдан бошлаб боғча мудиралари ҳам мактаб директори ўринбосари билан бир хил маош олади. Шу тариқа, боғчадаги раҳбар ва педагоглар ойлиги қарийб икки баробарга ошди.

 

Энг муҳим янгиликлардан бири – хусусий боғчаларда ҳам тарбиячилар ойлиги ва болалар харажатининг маълум қисми давлат буджети ҳисобидан қоплаб берилади. Шунингдек, янги ўқув йилидан 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий этилиб, уларнинг касбга йўналтирилиши ёки олий таълимга кириши учун кенг имконият яратилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика