Ўзбекистон

Тошкентда дренаж тизимини яхшилашга 6 млрд сўм йўналтирилади

Шунингдек, пойтахтда сув тошқинларини олдини олиш мақсадида 20 млрд сўм ажратилади.

Тошкентда дренаж тизимини яхшилашга 6 млрд сўм йўналтирилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг 22 октябрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича маҳаллий бюджетнинг ортиғи билан бажарилган қисмидан пойтахтнинг дренаж тизимини яхшилашга 6 миллиард сўм ажратилди.

 

Қарорда, шунингдек, жорий йилда Тошкент шаҳрида ёғингарчилик даврида сув тошқинларининг олдини олишга қаратилган қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 20 миллиард 400 миллион сўм йўналтирилиши қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари пойтахтдаги дренаж тизимининг ишлашига норозилик билдирган эди. Ҳокимликка йил якунига қадар дренаж тизимини сунъий сув ҳавзалари билан бирга қуриш бўйича мастер-режа ва дастур ишлаб чиқиш топширилди.

 

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.