Ўзбекистон

Тошкентда ИҲТ саммити бошланмоқда

Бугун делегациялар Тошкентга ташриф буюради.

Тошкентда ИҲТ саммити бошланмоқда

 

Тошкент шаҳрида йирик халқаро тадбир - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бошланмоқда.

 

Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ҳамда ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этади.

 

Бугун, 8 ноябрь куни делегациялар Тошкентга кела бошлайди. Президент уларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Жумладан, бугунга Қирғизистон, Туркия Президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.

 

Эртага, 9 ноябрь куни олий даражадаги йиғилиш бўлиб ўтади. Унинг доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

custom img

Вазирлик мансабдори 6 минг доллар билан қўлга олиндими?

Бош прокуратура тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Янгийўл тажрибаси асосида 13 туманда янги энергетика тизими йўлга қўйилади

Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича махсус штаб фаолият юритмоқда.

custom img

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

Пулли автомобиль йўлларидан фойдаланиш учун ҳайдовчилар оператор билан оммавий шартнома тузади.

custom img

Изза бозорида дахшатли ёнғин содир бўлди

Ёнғин қарийб икки соатда ўчирилган.

custom img

Тожикистонда ҳижобга қарши навбатдаги “рейд”лар бошланди

Расмийлар тадбирни миллий қадриятларни асраш зарурати билан изоҳлаган.

custom img

Тошкентда вояга етмаган бола дўкондан 6,2 млн сўм ўғирлади

Қўриқлаш хизмати ходимлари уни воқеа жойида ушлаб, пул маблағлари эгасига қайтарилди.

custom img

Олмалиқда Мис бойитиш фабрикасининг магистраль қувури ёрилди

Ҳолат юзасидан экологик текширув ўтказилиб, лаборатория таҳлиллари бошланган.

custom img

Тошкентдаги Миллий боғда 4 ёшли қиз чўкиб вафот этди

Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"