Ўзбекистон

Тошкентда кучли қор ёғиши кутиляпти

Ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади.

Тошкентда кучли қор ёғиши кутиляпти

 

Тошкентда бугун, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у камида 12 соат давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади.

 

Шаҳар маъмурияти заруратсиз уйдан чиқмасликни, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишни минималлаштиришга ҳаракат қилишни ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия қилган.

 

Таъкидланишича, қор ёғиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳокимлик хизматлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар шай ҳолатга келтирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Бунга подстанцияда профилактик текширув ишлари ўтказилиши сабаб бўлади.

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

Конгресс делегатлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол бўлган тадбиркорлар, фермерлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан сайланмоқда.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.