Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчининг автомашина ойналарини синдиришди

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий изоҳ берди.

Тошкентда ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчининг автомашина ойналарини синдиришди

 

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспекторлари Нексия–2 русумли транспорт воситасини тўхтатишга уринаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 1 ноябрь куни соат 17.00 ларда 2004 йилда туғилган А.Х. Нексия–2 русумли автомашинани “правасиз” ҳолда бошқараётган вақтида йўлда уч маротаба ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. 

 

Тўртинчи маротаба Юнусобод тумани Амир Темур ва “Шаҳрисабз” кўчалари кесишган чорраҳасида ЙПХ инспектори М.Турдиев томонидан жезл ва хуштак ёрдамида тўхташ ишораси берилганда ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатни давом эттирган. Бир нечта ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттираётган ушбу автомобиль ҳаракатини чеклаш мақсадида бошқа транспорт воситалари тўхтатилган. Сўнг Амир Темур – Алишер Навоий – Шахрисабз кўчалари кесишган чоррахада ЙПХ инспектори Д.Ганиев томонидан транспорт воситаси тўхтатиб қолинган. Ҳайдовчи ўзини шубҳали тутганлиги, ходимларнинг эшикни очиш ва транспорт воситасидан тушиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, транспорт воситасини ичкаридан қулфлаб олганлиги сабабли транспорт воситасининг ойнасини синдириш орқали ҳайдовчининг эшиги очилган ва ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш имконияти чекланган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи Акбар Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчининг автомашина ойналарини синдиришди | Zamon.uz